23:35 | 04.06.24

                       

Тошкентда Nexia 3 ёниб кетди

Тошкентда Nexia 3 ёниб кетди.

Шайхонтоҳур туманида Nexia 3 транспорт воситаси ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 04 июнь куни соат 18:30 ларда Шайхонтоҳур тумани Нурафшон кўчаси 15а-уй қаршисида, Nexia 3 русумли транспорт воситасининг мотор қисмида, ёнғин келиб чиққан. Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган.

Ёнғин натижасида тан жарохати олганлар йўқ. Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз», дейилади хабарда.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: