17:05 | 23.02.24

                       

Тошкентда ноқонуний дори сотаётганлар ушланди

Тошкентда ноқонуний 26 000 дона «Натрий Хлорид» дорисини сотаётганлар ушланди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида Аҳмад Югнакий кўчасида тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда департамент ахборот хизмати хабар берди.

Унда фуқаро О.Ф. ва «G.G.» МЧЖ масъул шахслари дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, ушбу МЧЖга тегишли жами 26 000 дона «Натрий Хлорид» номли дори воситасини фуқаро А.Р.га 195 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Наманганда аптекачилар кучли таъсир қилувчи дориларни ноқонуний сотаётгани аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: