12:22 | 17.11.23 1854

Тошкентда оммавий муштлашув содир бўлди — видео

Оқибатда бир киши Тошкент давлат стоматология клиникасига мурожаат қилган.

Oper.uz телеграм каналида «Қўйлиқ даҳасида бир гуруҳ шахслар ўртасида жанжал содир бўлди, алкогол таъсирида бўлган бир гуруҳ шахслар бир аёл ва бир болани калтаклагани айтилмоқда», деган мазмунда хабар тарқалди.

Миробод тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, мазкур ҳодиса 12 ноябр куни содир бўлган.

20 ёшли Х.В. ўз танишлари 23 ёшли М.Б. ва 18 ёшли М.А.лар билан Spark русумли автомобилда Мунис кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб, Қўйлиқ-5 даҳасига кетаётган вақтларида, 34 ёшли А.Б. бошқарувида бўлган Neksiya-3 русумли автомобил билан бир-бирига йўл бермай ҳаракатланган. Натижада, ўртада келишмовчилик юзага келган.

Фото: Bugun.uz

М.Б ва М.А. ҳамда Neksiya-3 ҳайдовчиси А.Б ва унинг шериги 21 ёшли Ю.М гап талашиб, жанжаллашишган. Жанжал Spark ҳайдовчиси – Х.В. томонидан видеога олиниб, ижтимоий тармоқларга жойланган.

Ҳодиса оқибатида Spark йўловчиларидан бири – М.Б. Тошкент давлат стоматология клиникасига мурожаат этган. Шифокорлар томонидан фуқарога юқори лаб соҳаси эзилиши ва йиртилиши, шунингдек, чап ёноқ соҳаси шилиниши ташхиси қўйилган.

Фото: Bugun.uz

Маълумотларга кўра, жанжалда иштирок этган қолган фуқаролар тан жароҳати олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 227-моддаси (Безорилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, ушбу модда бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорида жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.


Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 238
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1900
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2640
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 609
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 833
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 770