9:56 | 05.06.24

                       

Тошкентда пора олган ўқитувчи жазоланди

Тошкентда ўқитувчи мактабда юқори лавозимга ишга ўтказиш эвазига 200 доллар пора олди (видео).

Тошкент шаҳар Сергели туманида 200 доллар пора олган ўқитувчига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг январь ойида Сергели туманидаги мактабларнинг бирида фаолият олиб бораётган аёл ўзи ишлаётган мактабга юқори лавозимга ишга ўтказиб қўйиш учун фуқародан 200 доллар олаёганида ушланган.

«Шунча йиллик фаолиятимда бу каби ҳолат биринчи марта юз бераётгани, ўзим тушунмаган ҳолда аралашиб қолганимни эътиборга олишларингизни сўрайман. Ҳеч қачон бундай бўлмаган, бу биринчи ва охиргиси. Минг афсусдаман, сизлардан узр сўрайман», — дейди устоз.

Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судида мазкур ҳолатга боғлиқ иш кўриб чиқилган. Айбланувчи Жиноят кодексининг 59-(бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш), 61-моддалари (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) билан айбли деб топилиб, 1 йил муддатга давлат таълим муассасаларининг раҳбарлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди ҳамда 2 йил 1 ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: