8:25 | 05.03.24
Тошкент–Прага йўналишидаги парвозлар охирги марта 2014 йилда Czech Airlines томонидан амалга оширилган, аммо кейинчалик, рентабеллик бўлмагани сабаб тўхтатилган эди.
18 апрелдан Qanot Sharq авиакомпанияси Чехия пойтахти Прага шаҳрига мунтазам авиақатновларни амалга оширишни бошлайди.
Қайд қилинишича, парвозлар ҳафтада бир марта — пайшанба кунлари амалга оширилади. Бир томонга чипта нархи 4,4 млн сўмдан бошланади.
Qanot Sharq авиакомпанияси бош директори Моисей Пак Тошкент–Прага рейсининг ишга туширилиши авиакомпаниянинг Европа шаҳарларига йўналишлар очиш режасидаги энг биринчи поғонаси эканлигини айтиб ўтди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: