15:47 | 04.03.24

                       

Тошкентда психотроп дори ва тақиқланган моддалар олиб юрганлар ушланди

Тошкентда психотроп дори ва тақиқланган моддалар олиб юрганлар ушланди. Текширув давомида йўловчиси Б.А.нинг ёнидан  3 дона Зардекс номли психтроп дори воситаси ва пул купюрасига уралган оқ рангли ўткир ҳидли кукунсимон модда топилган.

Олмазор туманида ҳайдовчи ва йўловчининг ёнидан тақиқланган моддалар аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 2024 йил 2 март куни соат 03:00 ларда Олмазор туманига хизматга жалб қилинган  ЙПХ инспектори ва ППХ ходими томонидан Спарк тўхтатилиб текширилган. Таъкидланишича, ҳайдовчи 1995 йилда туғилган М.Ж. ва йўловчи 1995 йилда туғилган Б.А.ларнинг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холислар иштирокида икала фуқаро текширилганда М.Ж.нинг ёнидан 7 дона жигар рангли, ўткир ҳидли сақичсимон моддалар топилган. Текширув давомида йўловчиси Б.А.нинг ёнидан  3 дона Зардекс номли психтроп дори воситаси ва пул купюрасига уралган оқ рангли ўткир ҳидли кукунсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаролар ҳамда аниқланган моддалар Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: