20:58 | 01.02.24

                       

Тошкентда қарийб 350 млн сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Олмазор туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Фото: Тошкент шаҳри Божхона бошқармаси ахборот хизмати

Тезкор тадбирда Lacetti русумли автотранспорт воситаларининг хатти-ҳаракати олдиндан кузатувга олинди ва мазкур транспорт воситалари тумандаги яшаш хонадонларидан бирига келиб тўхтаган вақтида кўздан кечирилди.

Машиналар мазкур хонадонда ташкил этилган «яма»га тамаки маҳсулотлари жойлаштириш учун келган. Шунингдек, хонадонда аввал «яма» сифатида сақлаб келинган, сотиш учун мўлжалланган тамаки борлиги аниқланган.

Ўтказилган тезкор тадбирда қиймати 339 миллион сўмлик 17 890 қути тамаки маҳсулотларининг ички ҳудудда ноқонуний айланувига чек қўйилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: