18:01 | 30.05.24

                       

School’21 Тошкентда рақамли муҳандислар тайёрлашни бошлайди

Тошкент шаҳридаги School’21 кампусида IT-мутахассисларни бепул тайёрлаш бўйича қабул бошланди. Биринчи саралаш «бассейн»и 26 августда ўтказалади.

Тошкент шаҳридаги School’21 – бу Ўзбекистон ва унга яқин мамлакатларда истиқомат қилувчи 18 ёшдан ошган барча фуқароларга IT соҳасида талаб юқори бўлган касбни бепул эгаллаш имконини берадиган рақамли технологиялар мактабидир.

Ўқишга кириш жараёни бир неча босқичлардан иборат:

  • мактаб веб-сайтида ариза топшириш;
  • хотира ва мантиқ бўйича иккита онлайн ўйинлардан ўтиш;
  • саралаш «бассейн»ига ўтиш.

Саралаш босқичида иштирокчилар 26 кун давомида нолдан код ёзади, ўйин яратади, шунингдек жамоавий ҳамда якка тартибда лойиҳаларни амалга оширади. Иштирокчиларнинг 50% дан ортиғи учун лойиҳада иштирок этиш – бу дастурлашдаги илк тажриба бўлади. School’21 иштирокчилари орасида 50% олийгоҳ талабалари ва 16% қизлар. Энг ёш иштирокчи 17 ёшда, энг кекса 51 ёшда.

«Бассейн»ни муваффақиятли якунлагандан сўнг, иштирокчилар асосий таълимга ўтадилар, яъни 1,5-3 йил давомида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган малакали IT муҳандиси, дастурчи, ML ва ишлаб чиқариш бўйича муҳандис, IT лойиҳа менежери, таҳлилчи, кичик ва ўрта ишлаб чиқарувчи даражасига етадилар. Бундай натижаларга мактабнинг ўзига хос хусусиятлари, масалан, «тенгдош-тенгдошга» ўқитиш услуби – бунда иштирокчилар ўқиш пайтида бир-бирларидан ўрганадилар, мослашувчан жадваллар, таълим жараёнини геймификация қилиш ва амалиётга катта эътибор бериш орқали эришилади.

Мактабда ўқувчилар ўқитувчиларсиз таълим олади ва асосий урғу амалиёйга берилади. Ўқувчилар бир-бирига ёрдам бериб, кодлаш билан доимий шуғулланиб боришади. Кодлаш ҳақидаги тушунча ва камида уч хил тилда код ёзиш кўникмаларга эга бўлгандан кейин эса иш берувчи корхонада мажбурий 3 ойлик амалиёт ўтайди. Бундан ташқари ўқувчи аниқроқ йўналиш танлаб, шу йўналишда 12-15 ой давомида ўқишни давом эттириши мумкин. Амалиётдан сўнг эса ўқувчи ишда қолиши имкониятидан фойдаланиши мумкин, — деб тушунтирмоқда School’21 бошқарувчи директори Зарина Лухманова.

Ушбу мактаб шунчаки таълим берадиган жой эмас, балки иқтидорли ёшларни ўз атрофига йиғиб, оламни ўзгартириш учун билим, кўникма ва илҳом берадиган марказ бўлишга интилмоқда.

«Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида IT хизматлар ва дастурий маҳсулотлар экспортини 5 миллиард долларга етказиш мақсади қўйилган. 2024 йилнинг ўтган тўрт ойи давомида соҳа хизматлари ҳажми 20 фоизга ошиб 200 миллион долларга тенг экспорт қилиниб, 5 минг иш ўрни яратилди.

IT саноатининг жадал ривожланиши ва компаниялар сонининг кўпайиши туфайли мамлакатда малакали мутахассисларга талаб ортиб бормоқда. Ҳукуматга 300 мингдан ортиқ IT мутахассисларини тайёрлаш вазифаси қўйилди. Соҳа учун ушбу кадрларни тайёрлашда эса School’21 рақамли технологиялар мактаби Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Лойиҳадан асосий мақсад Ўзбекистонда малакали кадрларни тайёрлаш. INHA институтида очилаётган School’21 кампусида ўқиш бепул. Ушбу кампус узлуксиз 24 соат ишлайди, бу ўзингизга қулай бўлган ҳар қандай вақтда ўқиш имконини беради,— деди Рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари Рустам Каримжонов.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг маслаҳатчиси Бобур Рахимовга кўра, ОТМлар ҳамда School’21 коллоборацияси янги дастурлашда янги кўникмалар олишга ёрдам беради.  Бундан ташқари жамоада ишлаш, креатив фикрлаш ҳамда дасутрлаш келажакда инновацион лойиҳалар яратишда керакли кўникма яаратади.

Тошкент шаҳридаги School’21 – бу республикада иккинчи кампус бўлади. Ўтган йилнинг декабрь ойидан ушбу лойиҳа Самарқандда ишга туширилди ва айни пайтда юқори талабга эга бўлмоқда. Унинг ўтган даврдаги фаолияти давомида 10 000 дан ортиқ аҳоли асосий таълим учун ариза топширган ва IT соҳасида ўзларини синаб кўришга қарор қилган. Шунингдек, бу ерда Самарқандлик иштирокчилардан ташқари, Тошкент, Бухоро, Жиззах ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларидан келганлар ҳам таҳсил олмоқда.

Олдинда, таълим иштирокчиларини мамлакатнинг йирик компанияларида уч ой давом этадиган тажриба амалиёти кутмоқда. School’21 бу борада OsiyoTech, UIC, QUBIT, GAME PRIME STUDIO, IT-Park ҳамда IT-Bilim резидентлари ва бошқа кўплаб компаниялар билан фаол ҳамкорлик олиб бормоқда.

Рўйхатдан ўтиш учун қуйдаги ҳаволага босинг! 


Реклама

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: