16:16 | 04.11.23 2216

Тошкентда самолётларни суратга олган болалар ҳибсга олингани айтилди — видео

Uzbekistan Airports ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Бугун, 4 ноябр куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Сергели туманидаги аэропорт ҳудудида авиаспоттинг (ҳаво кемаларининг ҳаракатини кузатиш ва тасвирга олиш) билан шуғулланаётган бир нечта бола ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушлаб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди.


Uzbekistan Airports матбуот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдириб, маълум қилишича, мазкур воқеа туманннинг «Қумариқ» маҳалласида содир бўлган.

Олти нафар бола ҳаво бандаргоҳи чегарасини бузмаган ҳолда, аэропорт панжараси ортидан туриб самолётларни суратга тушираётган вақтда ИИО ходимлари томонидан маҳалла қўмитаси биносига олиб кетилган. Шунингдек, уларнинг тасвирга олиш воситалари ҳам тортиб олинган. Қўлга олинган болалар ички ишлар ходимлари уларга нисбатан ўз мансаб ваколатидан чиққан ҳолда муомалада бўлгани, бақириб сўккани ва таҳдид қилганини айтган. Кейинроқ эса улар шахсий машиналарда номаълум томонга олиб кетилган.

Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, 2022 йилнинг 1 майидан бошлаб Ўзбекистондаги халқари аэропортларда авиаспоттингга рухсат берилган.

Uzbekistan Airports эса Ўзбекистонда споттинг ҳаракатини қўллаб-қувватлаши, ёшларнинг мазкур ҳобби билан шуғулланишига тўсқинлик қилмаслигини маълум қилди. Унга кўра, 2023 йилнинг бошидан буён Тошкент аэропорти ҳудудида 30 га яқин режали ва режадан ташқари споттинг-турлар ташкил этилгани, 14 октябр куни бўлиб ўтган споттингда ҳам 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган 12 нафар бола қатнашгани таъкидланган.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1186
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 533
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 813
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 836
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1508
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 690