13:28 | 11.09.23 880

Тошкентда собиқ уран конларини қайта тиклаш масалалари муҳокама қилинди

Стратегик бош режада Тошкент ва Наманган вилоятларидаги собиқ уран конлари объектларини рекултивация қилиш режалаштирилган.

Тошкентдаги Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида Марказий Осиё учун Экологик реабилитация ҳисоби Ассамблеясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда собиқ уран конларини рекултивация қилиш (қайта тиклаш) масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, лойиҳа Ўзбекистонда экологик жиҳатдан хавф юқори бўлган ҳудудларни тартибга солишга қаратилган ва мазкур ҳудудлардаги эски уран шахталарини бартараф этиб, инфроструктурасини яхшилаш режалаштирилган. Тадбирда бир нечта халқаро ташкилотлар иштирок этган бўлиб, улар кимёвий қолдиқларни йўқ қилиш ва бошқа йўналишларга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишиб олишган.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Шунингдек, Экология вазирлиги ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида «Янгиобод ва Чоркесар-2 уран мероси объектларини рекултивация қилиш» грант битими имзоланган. Объектларни рекултивация қилиш ишларини эса 2025 йилга қадар якунлаш режалаштирилган.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Бундан ташқари, 8-9 сентябр кунлари Европа Иттифоқи давлатлари вакиллари ва бир нечта дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари собиқ уран конларини рекултивация қилиш ишлари билан танишиш мақсадида Янгиобод шаҳрига ташриф буюришади.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Экологик реабилитация ҳисобининг бенефициари бўлиб, стратегик бош режада устувор объектлар сифатида белгиланган Тошкент ва Наманган вилоятларидаги собиқ уран конлари объектларини рекултивация қилиш режалаштирилган.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 612
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 758
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 459
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 376
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1048
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 876