22:17 | 02.02.24

                       

Тошкентда сўнгги 6 йилда яшиллик қопламаси 25 фоизга қисқаргани маълум бўлди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти вакили фитомасса қисқариши бўйича изланиш олиб борди.

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтида 2 февраль куни «Маҳалла: яшил ва хавфсиз муҳит» мавзусидаги форум бўлиб ўтди.

Фото: Telegram / @iqlimshunos_kundaligi

«Иқлимшунос кундалиги» каналининг ёзишича, форумда институт илмий ходими Салим Бекмуродов баъзи шаҳарларда яшиллик қопламаси қисқариб бориши билан боғлиқ изланишлари билан бўлишган. Унда келтирилишича, сўнгги 6 йилда Бухоро шаҳрида яшиллик даражаси 37 фоизга, пойтахтда эса 25 фоизга қисқарган.

Пойтахтда яшил фитомасса қисқаришининг энг интенсив юқори кўрсаткичи Олмазор туманида кузатилган бўлиб, бу туманда яшиллик даражаси 37 фоизгача, энг паст қиймат Мирзо Улуғбек туманида эса 18 фоизгачани ташкил этган.

Тадқиқотчи пойтахтда яшиллилик билан боғлиқ экологик вазиятни барқарор таъминлашда бино-иншоотларни қатъий экологик стандартлар асосида барпо этиш, қурилиш биноларида вертикал яшилликни ташкил этиш ва бошқа бир қатор чораларни қўллашни таклиф қилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: