18:44 | 09.11.23

                       

Тошкентда тўртта давлат президентларининг рафиқалари учрашди — фоторепортаж

Мамлакат биринчи хонимлари иштирокида Болалар ва ёшлар ҳаракатда — Марказий Осиёда иқлим ўзгариши халқаро форуми бўлиб ўтган.

ЎзА берган хабарга кўра, бугун, 9 ноябр куни Тошкентда тўртта мамлакат биринчи хонимлари иштирокида Болалар ва ёшлар ҳаракатда – Марказий Осиёда иқлим ўзгариши халқаро форуми бўлиб ўтган.

Фото: ЎзА

Унда Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева, Туркия Республикасининг биринчи хоними Эмине Эрдўғон, Эрон президентининг рафиқаси Жамиле Аъламулхудо, Қирғизистоннинг биринчи хоними Айгул Жапарова, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари ҳамда ёш экофаоллар қатнашган.

Фото: ЎзА

Форумнинг очилиш маросимида «Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева сўзга чиқиб, ёш экофаолларга мурожаат қилган.

Фото: ЎзА
Фото: ЎзА
Фото: ЎзА

«Форумнинг бош иштирокчилари – сизлар. Бугун бу ерда сизларнинг тоза, соғлом ва барқарор муҳит учун курашдаги етакчилигингизни эътироф этиш мақсадида йиғилдик. Қўшниларимиз билан биргаликда Самарқанд экологик оромгоҳи якунлари бўйича ишлаб чиқилган Барқарор ривожланиш маданиятини илгари суриш ҳамда ёшлар ва болаларни иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича минтақавий стратегиянинг имзоланиши янги келажак сари ташланган муҳим қадам бўлади» деган Мирзиёева.

Фото: ЎзА
Фото: ЎзА
Фото: ЎзА

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити бўлиб ўтиши ва унда саккизта давлат ҳамда ҳукумат раҳбарларининг иштирок этиши айтилганди. Саммитда Шавкат Мирзиёев яна бир бор Фаластин-Исроил можаросига тўхталиб ўтди. Шунингдек, Президент дунё сиёсатида глобал қайта қурилиш содир бўлаётганини айтган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: