21:25 | 16.02.24

                       

Тошкентда ташкил этилган майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Тошкент шаҳри Олмазор туманида 27 ёшли фуқаро майнинг ферма ташкил қилгани аниқланди. Ушбу ферма электр тармоғидан ноқонуний фойдаланиши оқибатида давлатга 126,3 млн сўм миқдорда моддий зарар етказганлиги маълум бўлди.

Тошкент шаҳри Олмазор туманида 27 ёшли фуқаро майнинг ферма ташкил қилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Маълум қилинишича, орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Олмазор тумани «Аллон» маҳаласида яшовчи 27 ёшли Д.К. ноқонуний майнинг ферма ташкил қилгани аниқланган.

Ушбу майнинг-ферма электр тармоғидан ноқонуний фойдаланиши натижасида 85672.8 квт/соат жами 126,3 миллион сўм миқдорда моддий зарар етказгани маълум бўлган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан иш қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: