Тошкентда учта автомобил иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди
Тошкентда учта автомобил иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди. Пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳайдовчиларнинг аҳволи ҳақида маълумот берди.
Тошкентнинг Чилонзор туманида 31 март куни соат 22:45 ларда иккита Cobalt ва Nexia-3 иштирокида ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда Пойтахт ИИББ ЙҲХБ маълум қилди.
Қайд этилишича, Сеул кўчасида 2002 йилда туғилган М.Г. бошқарувидаги Cobalt, 1994 йилда туғилган М.П. бошқарувидаги Nexia-3 ва 1982 йилда туғилган Д.Б. бошқарувидаги Cobalt тўқнашган.
Оқибатда Cobalt ҳайдовчиси М.Г. ва Nexia-3 ҳайдовчиси М.П. тан жароҳат олгани сабабли шифохонага олиб кетилган.
Ижтимоий тармоқларда ушбу автомашиналарнинг йўл-транспорт ҳодисасидан кейинги ҳолати акс этган видеолар тарқалди. Айни пайтда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.