9:40 | 07.11.23 1156

Тошкентнинг учта туманида «свет» вақтинча ўчирилади – рўйхат

Ушбу ҳудудларда электр таъминоти беш соатдан саккиз соатгача бўлмайди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати хабар беришича, 7 ноябр куни Тошкентнинг учта туманида вақтинча электр энергияси ўчирилади.

Фото: Bugun.uz

Маълумотларга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва тармоқлардаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 7 ноябр куни қуйидаги туманларда электр таъминоти маълум муддатга ўчирилади:

  • Олмазор тумани: «Истиқбол» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 15:00 гача;
  • Чилонзор тумани: «Зарқўрғон» МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача;
  • Юнусобод тумани: «Биллур» МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилган.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.


«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 241
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 444
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1004
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1141
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1452
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 1176