11:52 | 14.12.23

                       

Тошкентда ўқувчини ток уриб вафот этган мактабнинг директори ўринбосари қамоққа олинди

Аввалроқ, ушбу ҳодиса бўйича икки модда билан жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинганди.

Мирзо Улуғбек туманидаги 99-сонли умумтаълим мактаби 8-синф ўқувчисини ток уриб вафот этиши бўйича мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Bugun.uz‘га маълумот берди.

Директор ўринбосарига нисбатан ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми «а» банди ва бошқа моддалари билан айблов эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 186 (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) ва 207 (Мансабга совуққонлик билан қараш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга киришилгани хабар қилинганди. Bugun.uz ўша мактабда бундан аввал ҳам бошқа болаларни ток ургани ҳақида маълумот эълон қилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: