0:47 | 24.01.24
23 ёшли йигит ўзи билан тенг ёшда бўлган ҳайдовчининг танасига 10 маротаба пичоқ урган.
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида такси ҳайдовчисини пичоқлаб ўлдирган шахсга суд ҳукми ўқилди.
Маълум қилинишича, 2023 йилнинг ёзида 23 ёшли судланувчи бировнинг телефонидан фойдаланган ҳолда такси чақиртирган ва машинанинг орқа ўриндиғига ўтириб, 23 ёшли ҳайдовчининг танасига 10 маротаба пичоқ урган. Ҳайдовчи муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Келтирилишича, судланувчи икки нафар фарзанди бўлган аёл билан шарий никоҳ асосида яшаб келган. Вафот этган ҳайдовчининг бир нафар фарзанди бўлган.
«Қўли қон ҳолатда уйга кириб келди. Одам ўлдириб қўйдим демади. Уч кундан сўнг олиб кетишди. Ўзи қўймаганидан сўнг, охири бирга яшашга мажбур бўлганман», — деган судланувчининг шарий никоҳдаги аёли.
«Учта опам бор. Оилада битта ўғилман ва ёлғиз боқувчиман. Номаълум манзилга бориб, ўзимни айбим билан пичоқ уриб қўйдим», — деган судланувчи.
Ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида бўлиб ўтган судда айбланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «в», «ж», «и» бандлари 164-моддаси (босқинчилик) 3-қисми «г» банди билан айбли деб топилиб, Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан унга узил-кесил 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: