16:25 | 14.10.23

                       

Тошкентда янги қурилаётган бинода ёнғин юз берди — видео

Ёнғин нимадан чиққани ҳақида маълумот берилди.

Ижтимоий тармоқларда  Тошкент шаҳри Миробод туманидаги қурилиш биносида 14 октябр куни ёнғин юз бергани ҳақида хабарлар тарқалди.

Маълумотларга кўра, ёнғин «Иноқобод» маҳалла фуқаролар йиғини, Янги замон кўчасида жойлашган «Гринвич» МЧЖга тегишли қурилиш биносида юз берган.

Ёнғин ҳақида соат 11:45 да  ФВВ ўт ўчириш таркибига хабар келиб тушган ва улар соат 11:50 да ҳудудга етиб келишган. Айни пайтда ёнғин ўчирилган.

Мазкур воқеа бўйича Миробод тумани ҳокимлиги расмий муносабат билдирган. Унга кўра, бинода лак буёғи ёнган ва олов 15 квадрат/метр майдонни эгаллаган. Ёнғиндан жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда мазкур ҳудудга масъул ходимлар етиб бориб, ёнғин чиқиш сабаблари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сергелидаги омборда чиққан ёнғин қарийб саккиз соатда ўчирилгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: