11:54 | 11.04.24

                       

Тошкентда «Янгиобод» бозорида ёнғин содир бўлди — видео

Маълум қилинишича, бозордаги савдо растасида 30 квадрат метр майдонда эски буюмлар ёнган.

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида 10 апрель куни ёнғин юз берди. ФВБ кўра, «Янгиқўрғон» МФЙ Толариқ кўчасида жойлашган очиқ (павилион) савдо растасида 30 квадрат метр майдонда эски буюмлар ёнган.

ФВБга соат 22:55 да хабар келиб тушиб, ёнғин қутқарув бўлинмалари соат 23:00да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 23:07 да қуршаб олинган ва соат 23:09 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар йўқ.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: