15:10 | 24.04.23

                       

Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Gentra скутер ва Cobalt’ни уриб юборди — видео

ЙТҲ оқибатида икки киши тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида ЙПХ инспекторидан қочиб, катта тезликда ҳаракатланган Gentra скутер ва Cobalt билан тўқнашди. Пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 2023 йил 22 апрел куни соат таҳминан 23:00 ларда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани, Шота Руставели—Муқумий чорраҳасида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори хизмат олиб бораётган вақтда 2001 йилда туғилган, Шайхонтоҳур туманида яшовчи   С.Х. (ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган) бошқарувида бўлган 01 509 HJA давлат рақамли, қора рангли Gentra’га жезл ва ҳуштаг ёрдамида тўхташ ишорасини берган, ҳайдовчи эса ЙПХ инспекторининг қонуний ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот мултимедиа маркази

Ҳайдовчининг хатти-ҳаракати ходимларда шубҳа уйғотган. Шундан сўнг 01 726 VSC давлат рақамли Cobalt’да унинг орқасидан кузатув олиб борилган ва махсус автомашинадаги овоз кучайтиргич орқали бир неча маротаба ҳайдовчига тўхташ ишораси берилган. Ҳайдовчи С.Х. эса ЙПХ инспекторларининг қонуний талабини бажармасдан Шота Руставели—Комил Яшин ҳамда Боғи Бўстон—Комил Яшин чораҳаларида светофорнинг тақиқловчи қизил чироғига бўйсунмасдан белгиланган меъёрий тезликни ошириб ҳаракатланган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот мултимедиа маркази

Шундан сўнг Gentra Комил Яшин—С.Сирожидинов чорраҳасида иккинчи даражали йўлдан чиқиб, асосий йўлдан келаётган скутерга йўл бермасдан тўқнашув содир этиб, Комил Яшин 1-тор кўчасидаги 81-уй қаршисида йўл четида тўхтаб турган, ( Яккасарой туманида яшовчи  К.Ж.га тегишли бўлган) 01 S 330 HB давлат рақамли Cobalt’га бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот мултимедиа маркази

Кузатув ишларини олиб бораётган ЙПХ инспекторлари cкутер ҳайдовчиси 2004 йилда туғилган, Ю.А. ҳамда Gentra йўловчиси Чилонзор туманида яшовчи 2002 йилда туғилган, И.С.га биринчи ёрдам кўрсатган ҳамда тез тиббий ёрдам ходимлари орқали яқин атрофдаги шифохонага олиб борган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот мултимедиа маркази

«Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: