10:06 | 20.11.23

                       

Тошкентда Ўзбекистондаги биринчи осмонўпар бино — Nest One қурилиши якунланди

Nest Oneʼда хонадонни 10 йил муддатга, чегараланмаган кредитлаш суммаси билан ипотекага харид қилиш мумкин, ҳужжатларни расмийлаштириш учун эса фақат паспорт бўлса етарли.

Тошкентда мамлакатдаги биринчи осмонўпар бино — Nest One қурилиши якунланди

Бутун пойтахт манзараси кўриниб турувчи ресторан, ҳашаматли хонадонлар ва резидентлар учун 33 та жамоат ҳудудларини ўз ичига олган Ўзбекистондаги энг баланд осмонўпар бино — Nest One меҳмонлар учун ўз эшикларини очди.

15 ноябр куни сўнгги йиллардаги энг шов-шувли лойиҳа — кўп функцияли Nest One осмонўпар биноси қурилиши якунланишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Мажмуа алоҳида экотизим сифатида яратилган бўлиб, шаҳарнинг ажойиб манзараси намоён бўлувчи премиум хонадонлар, офислар ва 33 та жамоат ҳудудлари: дўкон, ресторан, болалар ўйингоҳлари, қишки боғ, дам олиш ва спорт майдончаларини жамлайди.

Ўзбекистондаги энг баланд кўп функцияли мажмуанинг баландлиги 267 метр бўлиб, эллик қаватдан ортиқ бино қурилишида 27 минг тонна темир, 150 минг тонна бетон ишлатилган, 1000 дан ортиқ ходим лойиҳада кечаю кундуз меҳнат қилган.

Тантанали тадбир Nest One таъсисчилари Murad Buildings асосчиси Мурод Назаров ва Ozguven асосчиси Ўзгур Онур Ўзгувеннинг қутловлари ва табрик сўзлари билан бошланди. Улар бундай оламшумул лойиҳани рўёбга чиқариш фикрига қандай келгани, лойиҳалаштириш ва қурилишга қанча куч ва вақт кетгани, мураккаб пандемия даврини қандай босиб ўта олгани ва зиммаларидаги мажбуриятни фахр билан адо этгани ҳақида сўзлаб берди.

«Лойиҳалаш босқичидаёқ бизга ишонч билдирган инвесторлар кўмагисиз бу лойиҳани амалга ошириш мумкин эмас эди», — деди Мурод Назаров.

Кўп қаватли бино қурилиши 2019 йилда бошланган. Осмонўпар бино илк бора қўлланилган кўплаб новаторлик концепцияларини бирлаштиради. Барча ишлатилган материаллар ва ечимлар жиддий асосга ва мураккаб муҳандислик ҳисоб-китобларига эга.

 

«Осмонўпар бино барча халқаро стандартларга, жумладан, зилзилага чидамлилик талабларига жавоб беради. Бино барча зарур текширувлардан ўтган. Nest One энг сўнгги глобал технологиялардан фойдаланади ва бугунги кунда у дунёдаги энг хавфсиз осмонўпар бинолардан бири ҳисобланади», — деди Ўзгур Онур Ўзгувен.

Лойиҳада барча халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда ёнғин хавфсизлиги тизими жорий этилган. Бинонинг ташқи фасадини безашда ўтга чидамли материаллардан фойдаланилган. Бинонинг ички тарафида энг замонавий тутун сезиш тизими ўрнатилган, сезгир датчиклар туфайли у саноқли сонияларда муаммо ҳақида сигнал йўллайди ва ёнғинга қарши ҳимоя тизимини ишга туширишга буйруқ беради. Эвакуация йўллари вентиляция тизимининг оқилона режалаштирилгани ва маконнинг герметиклиги туфайли тутун тўлиб қолишидан пухта ҳимояланган. Бинода ёнғинга қарши лифтлар, авариявий ёритиш тизими кўзда тутилган, авариявий электр энергияси генераторлари ўрнатилган.

Қизиқарли факт: Nest One мажмуасида 29 та катта ва кенг лифтлар жойлашган, улардан 7 таси А блокида, лифт қанчалик банд бўлишига қараб одамларни 1-қаватдан 51-қаватга 45 сониядан камроқ вақт ичида олиб боради.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Nest Oneʼнинг 28-қавати техник қават ҳисобланади. У ерда махсус юқори қувватли насослар мавжуд, чунки аҳолини сув билан таъминлаш учун бошқа ускуналар қуйида жойлашган ва 1-қаватдан 27-қаватгача хизмат қилади. 28-қаватдаги ускуналар эса 29-дан 51-га қадар хизмат кўрсатади.

Ўзбекистондаги биринчи осмонўпар бино мамлакатдаги энг баланд турар жойи биноси бўлди. Ҳаммаси бўлиб, «All Inclusive» хизмат кўрсатиш концепцияси бўйича лойиҳалаштирилган бинода 1029 та хонадон ва 29 та тезюрар лифт мавжуд. 41 дан 50-қаватгача 20 та VIP хонадон булутлар орасида жойлашган. Ҳашаматли квартираларнинг аксарияти аллақачон сотиб олинган, шунингдек, кадастр ҳужжатларини квартиралар, офислар ва савдо бинолари эгаларига босқичма-босқич ўтказиш бошланган.

Кўп қаватли «шаҳар ичидаги шаҳар» тақдимоти А блоки бўйлаб экскурсия билан давом этди. Меҳмонлар бир неча аҳамиятли жойларда бўлди, у ерда ушбу кўп функцияли мажмуанинг хусусиятлари ҳақида маълумот берилди.

1-қават
Кириш майдони ва савдо дўконлари. Бу ерда – асосий киришда нетwоркинг учун майдонлар ва дўконлар жой олади, улар шопинг, премиал ресторанлар ва кафелар иштиёқмандларини жалб қилувчи маскан бўлади.

28-қават
Sky walk. Nest One яшовчилари ва резидентлари шаҳар ҳамда Tashkent city боғининг ажойиб манзарасидан баҳра олган ҳолда, кардио машғулотлар, йога ва пилатес билан шуғулланиши мумкин. Бундан ташқари, мажмуанинг иккинчи ва учинчи қаватларида ёпиқ сув ҳавзаси ва SPA-мажмуаларга эга фитнес-марказ, қишки боғ, бир нечта болалар ўйин майдончалари, кинозал, плай-статион ҳудуди, караоке жойлашган. Қават периметри бўйлаб югуриш йўлакчасига эга спорт майдони мавжуд.

44-қават

Sky Villas шоуруми. «Осмондаги виллалар» – бу деразасидан ажойиб манзара кўриниб турувчи юқори тоифадаги хонадонлар. Шоурум-хонадон интерер модасининг охирги талабларига мувофиқ жиҳозланган ва қулай дизайнерлик ҳамда технологик ечимлар билан тўлган.

48 ва 52-қаватлар
Томоша террасалари ва осмонўпар бинонинг энг юқори нуқтасида Тошкент ва тоғларнинг мафтункор манзараларидан завқ олиш мумкин.

Матбуот анжумани 48-қаватдаги байрам зиёфати билан якунланди, унда Nest One жамоаси ва етакчи журналистлар, блогерлар, инфлюенсерлар қатнашди.

Энди ҳар ким Ўзбекистондаги илк Nest One осмонўпарининг юқори қаватларида жойлашган ҳашаматли резиденциялар эгаси бўлиши мумкин. Лекин севимли шаҳар кафтдек намоён бўладиган апартаментлар сони чекланган. Nest Oneʼда хонадонни 10 йил муддатга, чегараланмаган кредитлаш суммаси билан ипотекага харид қилиш мумкин, ҳужжатларни расмийлаштириш учун эса фақат паспорт бўлса етарли.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: