14:57 | 04.10.23

                       

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Мактабда италиялик операчилар ҳам дарс бериши, ҳар йили бир ёки икки нафар ўқувчи эса грант асосида Италияга ўқишга юборилиши маълум қилинди.

Тошкентдаги «Темирйўлчилар саройи»да Ўзбекистондаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Туризм қўмитаси
Фото: Туризм қўмитаси

Қайд этилишича, «Пиязов академияси» номли мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтган. Маросимда академия бадиий раҳбари, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Женисбек Пиязов мактаб ҳақида умумий маълумот берган.

Фото: Туризм қўмитаси

«Аслида, мазкур академияни очиш ғояси икки йил олдин пайдо бўлганди. Академияда учта йўналиш бўйича дарс ўтилади. Биринчиси классик йўналиш – опера ҳисобланади. Мазкур йўналишда 10 та ўқувчи қабул қилинади. Иккинчиси эстрада ва мақом йўналишидир. Учинчи йўналиш эса сухандонларга мўлжалланган бўлиб, гапирганда тез чарчаб қолмаслик, овоз техникаси ўргатилади», – дейди Пиязов.

Фото: Туризм қўмитаси

Таъкидланишича, «Пиязов академияси»да италиялик таниқли операчилар ҳам дарс беради. Шунингдек, ҳар йили бир ёки икки нафар ўқувчи грант асосида Италияга ўқишга юборилади.

Фото: Туризм қўмитаси

Қолаверса, 40 кишидан иборат «Браво» оркестри ҳам академия билан ҳамкорлик қилиши кутилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: