18:49 | 26.02.24

                       

Тошкентдаги 103-мактабда ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида жанжал юз берди

Тошкент шаҳридаги 103-мактабда ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида жанжал юз берди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Комиссиянинг мазкур ҳолат бўйича ўрганиш хулосаси 2024 йилнинг 28 феврал куни эълон қилиниши режалаштирилган.

Тошкентдаги 103-мактабда мактабда 23 феврал куни математика ўқитувчиси ва 6 синф ўқувчилари ўртасида дарс вақтида жанжал бўлди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, дарс вақтида ножўя хатти-ҳаракатлари учун ўқувчи З. Н. ўқитувчи томонидан синфхонадан чиқариб юборилган. Яна бир ўқувчи У.З бир вақтда бу тартибсизликка қўшилган.

Мазкур ҳолат бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда ўрганиш ишлари, хусусан, ўқувчиларнинг ота-оналари, мактаб раҳбарияти вакиллари, ўқитувчилар ва ўқувчилар билан мулоқотлар ва зарур тушунтириш ишлари олиб борилган.

Юзага келган вазиятга тегишли ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Болалар масалалари бўйича Чилонзор тумани комиссиясига тақдим этилди.

Комиссиянинг мазкур ҳолат бўйича ўрганиш хулосаси 2024 йилнинг 28 феврал куни эълон қилиниши режалаштирилган.

«Маълумот учун: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 31 августдаги буйруғи билан тасдиқланган ‘Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари’га кўра, ўқувчилар дарс машғулотлари давомида ўқув жараёни билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларга чалғимаслиги, ўқитувчига ҳурмат кўрсатган ҳолда мурожаат қилиши зарур.

Ушбу қоидалар мазмун-моҳияти ва уларга амал қилмаслик бўйича келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар мактаб раҳбарияти, ўқитувчилар ва синф раҳбарлари томонидан ўқувчилар, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга атрофлича таништирилган», дейилади вазирлик хабарида.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: