15:21 | 28.02.24
Тошкентдаги айрим кўчаларда 1 мартгача машиналар ҳаракати чекланади. Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ахборот хизмати бунинг сабабини маълум қилди.
Мирзо Улуғбек тумани Темур Малик кўчасининг Мирзо Улуғбек кўчаси билан туташ қисмидан, Султония кўчасига қадар бўлган қисми 28 февралдан бошлаб, 1 мартга қадар вақтинча автоуловлар ҳаракати учун чекланади. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу манзилда йўлни таъмирлаш ва кенгайтиш ишлари олиб борилмоқда.
«Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади ҳокимлик ахборот хизмати хабарида.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: