15:41 | 14.05.24

                       

Тошкентдаги барча транспорт карта сотиш шохобчалари ёпилади

Тошкентдаги барча транспорт карта сотиш шохобчалари ёпилади. Масъуллар карталарни қаердан сотиб олишни айтди.

Тошкент шаҳридаги барча транспорт карта сотиш шохобчалари фаолияти 15 май кунидан бошлаб тўхтатилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ маълум қилди.

Таъкидланишича, АТТО транспорт карталарини харид қилиш, ҳисобини тўлдириш ва тариф сотиб олиш хизматлари Узпост алоқа бўлимларида (марказий почта бўлимларида) амалга оширилади.

Маълумот учун, апрел ойида жамоат транспорти орқали жами 32,3 млндан зиёд транзакция амалга оширилган бўлиб, шунинг 13,8 млни транспорт (5,7 миллиони тариф карталари орқали), 11,4 млни эса банк карталари ҳиссасига тўғри келади.

Шунингдек, йўловчиларнинг виртуал карталар ёрдамида амалга оширган транзакциялари сони жами 142 мингтани ташкил этади. Банк карталари орқали тўловлар 76,2 фоизга ўсди ва  11,4 миллион транзакцияни ташкил этди.

QR чипталаридан метрода 6,3 миллион мартадан ортиқ фойдаланилган. Автобусларда QR-тўловлар ёрдамида 371 минг,  метрода мобил QR ёрдамида жами 222 минг транзакция амалга оширилган.

Республика ҳудудлари бўйича автобусларда :

  • Самарқандда – 381 705;
  • Урганчда – 200 526;
  • Қаршида – 121 703;
  • Андижонда – 43 494;
  • Қўқонда –  13 328;
  • Зарафшонда – 1 978;
  • Янгийўлда – 2 206;
  • Нукусда – 1 335;
  • Бухорода – 341;
  • Наманганда – 126 транзакциялар амалга оширилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: