10:08 | 28.10.23
Ёнғинни ўчириш учун бешта ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган.
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги Ecobozor мажмуаси ёнида ёнғин чиқди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, бугун, 28 октябр куни соат 06:58 да Шайхонтоҳур тумани «Бўстон» МФЙ Беруний кўчасидаги мажмуада ёнғин келиб чиққан.
Шунга кўра, бешта ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:04 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 07:19 ўраб олинган ва соат 07:26 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида савдо мажмуасининг 80 квадрат/метр ташқи девор қопламаси қисми ва шу жойдаги кафенинг 70 квадрат/метр майдонида ички ва том қисми ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг ҳаракатлари натижасида савдо мажмуасининг 7000 квадрат/метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги маълум қилинган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: