21:57 | 20.05.24

                       

Тошкентдаги «Ғалаба боғи» ёпилди

Мудофаа вазирлиги «Ғалаба боғи» ёпилганини эълон қилди.

Тошкентдаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги «Шон-шараф» давлат музейи ёпилди, Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти Олмазор туманида жойлашган «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги «Шон-шараф» давлат музейида 20 май кунидан янги экспозицияларни жойлаштириш ҳамда мажмуа ҳудудида кичик таъмирлаш ва дезинфекция ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан 2024 йилнинг 20 май кунидан қисқа муддатга «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги «Шон-шараф» давлат музейига кириш ташриф буюрувчилар учун вақтинчалик тўхтатилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: