18:30 | 05.02.24

                       

Тошкентдаги хонадонлардан бирида Туркистон оқ лайлаклари сақланаётганлиги аниқланди

Фуқарога Ўзбекистон Қизил китобига киритилган жонзотларни уйда ноқонуний сақлаш мумкин эмаслиги тушунтирилиб, қушлар табиат бағрига қўйиб юборилган.

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Олмазор тумани бўлими инспекторлари томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.

Рейд давомида тумандаги «Гуручариқ» маҳалласи хонадонларининг бирида 1 жуфт, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Туркистон оқ лайлаклари сақланаётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада фуқаро Б. А. қушларни ўтган йилнинг ёз ойида Сирдарё вилоятида қанотлари синган ҳолда топиб олганлиги ҳамда уларга ёрдам кўрсатиб, парвариш қилиб келаётганлиги аниқланган.

Фуқарога ёввойи, шунингдек, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган жонзотларни уйда ноқонуний сақлаш мумкин эмаслиги тушунтирилди. Оқ лайлаклар эса табиат бағрига қўйиб юборилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: