22:37 | 06.11.23

                       

Тошкентдаги кўприклардан бири танклар ёрдамида синовдан ўтказилди — видео

Кўприк умумий 300 тонна оғирликка муваффақиятли бардош берган.

Транспорт вазирлиги берган маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрининг Бобур кўчаси билан «Тошкент» халқаро аэропортини бир-бирига боғловчи йўл ўтказгичнинг биринчи босқич қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, кўприк синовдан ўтказилган.

Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати

Синов жараёнларида ҳар бири 35 тонна бўлган тўртта автотрейлерга ҳар бири 40 тонна оғирликда бўлган тўртта ҳарбий танк юкланиб, йўл ўтказгичга умумий 300 тонна юклама берилган.

Ўтказилган синов натижаларига кўра, йўл ўтказгич эксплуатация давридаги юкламага нисбатан кўпроқ юкламага муваффақиятли бардош берган ва мустаҳкам эканлигини исботлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёев транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ишлари билан танишиб, ушбу йўл ўтказгичнинг қурилиш жараёнларини кўздан кечиргани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: