17:38 | 25.05.24

                       

Тошкентдаги кўчаларда машиналар ҳаракати чекланади

Тошкентдаги кўчаларда машиналар ҳаракати чекланади. Ҳайдовчиларга Тошкент шаҳрига ҳаракатланмаслик тавсия қилинди.

Жорий йилнинг 26-27 май кунлари Тошкент шаҳрида кенг миқёсдаги халқаро тадбирлар ўтказилиши ҳамда айрим кўчаларда ободонлаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари давом этаётганлиги муносабати билан транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

ЙҲХХ ахборот хизмати зарурат бўлмаганда ҳайдовчиларга Тошкент шаҳрига ҳаракатланмасликни тавсия қилди.

«Маълум кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича зарурий чоралар кўрилган вақтда ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига, йўл белгилари ҳамда чизиқларнинг талабларига қатъий риоя этишларини сўраймиз. Юзага келиши мумкин бўлган айрим ноқулайликлар учун ҳаракат иштирокчиларидан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: