12:12 | 30.05.24

                       

Тошкентдаги кўчалардан бири қарийб 1 ойга ёпилади

Тошкентдаги кўчалардан бирида қарийб 1 ойга транспорт ҳаракати чекланади. Ушбу кўчада сув қувури алмаштирилади.

Сергели туманидаги кўчалардан бирида қарийб 1 ой давомида қувур алмаштириш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Veolia Energy Таshkent ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 30 майга ўтар кечаси 510 метр эскирган иссиқлик қувурини алмаштириш ишлари бошланган. Шу муносабат билан Сергели туманидаги айрим йўлларнинг қатнов қисми ёпилади. Йўл ҳаракати чеклови «Обиҳаёт» кўчаси бўйлаб Сергели ярмаркаси чорраҳасидан «Havas» супермаркетигача бўлади. Иш ҳажми катта бўлгани сабабли қувур алмаштириш ишлари учун тахминан 1 ой вақт кетади.

Ҳайдовчилардан ушбу даврда айланма йўллардан фойдаланиш сўралган. Компания юзага келган ноқулайликлар учун узр сўради ва ишни имкон қадар тезроқ якунлаш учун барча имкониятларни ишга солишини маълум қилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: