12:42 | 28.11.23

                       

Тошкентдаги мактабда 8-синф ўқувчиси электр токи уриши оқибатида вафот этган бўлиши мумкин

Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилаётгани, бироқ, болани ҳақиқатдан ҳам электр токи урган ёки йўқлиги бўйича маълумот бермаган.

Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси билдиришича, шу йилнинг 27 ноябр куни тахминан соат 18:15 да Мирзо Улуғбек туманидаги 99-сонли умумтаълим мактаби 8-синф ўқувчиси А.А. мактаб ҳовлисидаги спорт майдонидан чиқиб кетаётганида тоби қочган ва ҳушидан кетган.

Шу вақтнинг ўзида мактаб қоровули томонидан тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилинган. Ўқувчи тез ёрдам машинасида Республика ихтисослаштирилган кардиология марказига олиб кетилган. Марказ шифокорлари томонидан ёрдам кўрсатилганига қарамай А.А. ўзига келмаган ва вафот этган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди. Шунингдек, болани ҳақиқатдан ҳам электр токи урган ёки йўқлиги бўйича маълумот берилгани йўқ.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: