18:43 | 15.05.24

                       

Тошкентдаги мактабда қоровул ва ошхона ходими муштлашди

Тошкентдаги мактабда қоровул ва ошхона ходими муштлашди. Ҳолатни Ички ишлар органлари назоратга олди (видео).

Миллий гвардия Тошкент шаҳар бошқармаси ахборот хизмати пойтахтдаги мактабда қоровул ва ошхона ходими муштлашгани юзасидан маълумот берди.

Таъкидланишича, ҳолат Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 50-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида содир бўлган.

Унда мактаб ошхонасида ишловчи фуқаро Н.А. шахсий машинаси билан рухсатсиз мактаб ҳудудига кирган. Ушбу ҳолатни кўрган мактаб қоровули фуқарони мактаб ҳудудига автомашина билан кириш мумкин эмаслиги тўғрисида огоҳлантириб, машинани олиб чиқишини талаб қилган.

Фуқаро Н.А. эса қоровулнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, уни ҳақорат қилган ва унга фаол қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг, мактаб қоровули фуқаро Н.А.га нисбатан куч ишлатишга мажбур бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Ички ишлар органлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: