16:02 | 25.10.23 941

Тошкентдаги олтита автобуснинг ҳаракат йўналишига ўзгартириш киритилди – рўйхат

24-25 октябрдан бошлаб автобуслар ўзгарган йўналишларда ҳаракатланади.

2023 йил 24-25 октябр кунларидан бошлаб Тошкент шаҳрида йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида 56, 60, 95, 16, 103 ва 148-сонли автобус йўналиши ҳаракати ўзгартирилган йўналиш билан ҳаракатланади, дея «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати

16-сонли «Наврўз бозори – Тошкент вокзали» автобус йўналишининг ҳаракати Наврўз бозоридан ТТЗ АШБгача узайтирилади;

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати

60-сонли «Электрокабел заводи – Тошкент МУМ» автобус йўналишининг ҳаракати икки томонлама Шахрисабз кўчасидан А.Темур, И.Каримов кўчалари орқали ўзгартирилади;

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати

103-сонли «Дўмбирабод мавзеси – Чорсу савдо маркази» автобус йўналишининг ҳаракати Дўмбирабод мавзесидан Чилонзор буюм бозори АШБгача узайтирилади;

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати

95-сонли «Юнусобод 15-даҳаси – Авиасозлар АШБ» автобус йўналишининг ҳаракати икки томонлама Паркент, Кичик ҳалқа йўли, Катта Дархон, Оққўрғон, Осиё кўчалари орқали ўзгартирилади;

 

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати

56-сонли «Тарихтешар маҳалласи – Чорсу савдо маркази» автобус йўналишининг ҳаракати бир томонлама Фурқат ва А.Навоий кўчалари кесишмасида ташкил этилган янги чорраҳа орқали Чорсу савдо марказига чапга ҳаракатланган ҳолда ўзгартирилади;

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати

148-сонли «Миришкор маҳалласи – Тошкент вокзали» автобус йўналишининг ҳаракати Миришкор маҳалласидан Олмос маҳалласи ҳудудигача узайтирилади.

 

 


«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 245
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 444
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1004
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1141
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1452
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 1177