15:25 | 28.09.23 1493

Тошкентдаги омборда чиққан ёнғин қарийб саккиз соатда ўчирилди

Ёнғинни ўчириш учун 210 та техника ва 2000 дан ортиқ шахсий таркиб жалб қилинган.

Тошкент шаҳри Сергели туманидаги омборхонада содир бўлган ёнғин қарийб саккиз соатда ўчирилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 02:48 да чиққан ёнғин 05:02 да қуршаб олинган ва 10:47 да ўчирилган. Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида содир бўлган фавқулодда вазиятни ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилган.

Ёнғин жойига бош вазир Абдулла Арипов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Божхона бошқармаси ҳамда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бошқа хизматларнинг раҳбарлари етиб борган.

Воқеа жойида тегишли ташкилот ва хизматлар ҳамкорлигида тезкор штаб ташкил этилган.

Аввал хабар берилганидек, ёнғиндан жабрланганлар сони 163 нафарни ташкил этиб, уларнинг асосий қисмига аҳволи яхшилангани учун уйига жавоб берилган. Аммо, ҳодиса оқибатида 2006 йилда туғилган мактаб ўқувчиси ҳалок бўлган.

Ёнғинни бартараф этиш ишларига, ФВВ ва бошқа тегишли ташкилотлардан жами 210 та техника ва 2000 дан ортиқ шахсий таркиб жалб қилинган. Дастлабки ўрганиш ишларига кўра 15 минг квадрат/метр майдонда ёнғин ўчирилиб, 30 минг квадрат/метр майдон сақлаб қолинган.

Шунингдек, вазият тўлиқ назоратга олиниб, ҳозирда унинг оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилаётгани маълум қилинди.

«Содир бўлган ёнғин юзасидан дастлабки терговга қадар суриштирув ишлари ва моддий зарар миқдорини аниқлаш ишлари Тошкент шаҳар Прокуратураси, Ички ишлар бош бошқармаси ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан ҳамкорликда олиб борилмоқда», дейилади хабарда.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1019
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 892
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 544
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 457
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1158
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 952