14:44 | 02.10.23

                       

Тошкентдаги савдо марказларидан бирига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Бугун, 2 октябр куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги савдо марказларидан бирига бомба қўйиб кетилгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. Шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, шаҳардаги айрим савдо мажмуаларида Ички ишлар бош бошқармаси, Миллий гвардия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида белгиланган режага мувофиқ навбатдаги ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Бу каби ўқув машғулотлари шаҳарда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек, одамлар гавжум жойларда хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини текшириш мақсадида амалга оширилаётгани билдирилган.

«Ҳурматли фуқаролар! Хавфсизлик қоидаларига риоя этишингизни ва хавотирга берилмаслигингизни ҳамда вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Барча ҳаракатлар шаҳримизнинг тинчлик ва осойишталигини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида «Док-1 Макс» иши бўйича суд жараёни бўлиб ўтган шаҳар суди биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Аммо кейинроқ бу ўқув-машғулотлари экани маълум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: