9:11 | 03.06.24

                       

Тошкентдан Антальяга учадиган рейс кечиктирилди

⚡️Тошкентдан Антальяга учадиган рейс кечиктирилди. Uzbekistan Airways самолёт парвозни амалга оширишга тайёр эмаслигини айтди.

Тошкент—Анталья—Тошкент йўналиши бўйича режалаштирилган парвоз жадвали ўзгартирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Маълум қилинишича, ҳаво кемасининг кеч келиши муносабати билан фақат 3 июнь куни Тошкент—Анталья—Тошкент HY3223/3224 йўналиши бўйича парвоз ўзгартирилган жадвал бўйича амалга оширилади.

  • Тошкентдан соат 12:00 да жўнаш, маҳаллий вақт — Антальяга келиш 15:10, маҳаллий вақт;
  • Антальядан жўнаб кетиш 17:00 да, маҳаллий вақт — Тошкентга етиб келиш 23:30, маҳаллий вақт.

Аввалроқ HY3224 Анталья – Тошкент йўналиши бўйича авиақатновини амалга оширилиши керак бўлган ҳаво кемасида техник ишлар олиб борилиши ва унинг парвозга тайёр эмаслиги сабабли авиақатнов мажбурий кечиктирилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Шундан сўнг, самолёт парвозни амалга оширишга тайёр эмаслиги сабабли, парвоз Анталья вақти билан 10:30 га кўчирилди. Барча йўловчилар жўнашни кутиш вақтида меҳмонхонага жойлаштирилади.

«Ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади авиакомпания хабарида.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: