11:33 | 04.06.24

                       

Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари бошланади

Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари бошланади. Транспорт вазирлиги қатнов жадвали ва нархларини эълон қилди.

Тошкент шаҳридан Қирғизистоннинг Чўлпонота (Иссиқкўл) курорт шаҳригача 10 июндан бошлаб мавсумий автобус қатновлари бошланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, қатновлар ойнинг жуфт кунларида (кунора) Yutong автобусларида амалга оширилади. Автобус соат 15:00 да Тошкент автовокзалидан жўнайди.

Чипта нархи 300 минг сўм этиб белгиланган. Қатновларни Uzautotrans Service МЧЖ амалга оширади, шунингдек, компания мазкур йўналишда буюртма қатновларини ҳам бажаради.

Тошкент-Чўлтонота халқаро автобус йўналишида сафар вақти 20 соат, йўналиш узунлиги 1060 километрни ташкил қилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: