11:53 | 16.02.24
Тошкентдан Нью-Йоркка авиақатновлар йўлга қўйилади. 2024 йил июлидан қатновлар сони ҳафтанинг сешанба, пайшанба, жума, шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Тошкентдан Нью-Йоркка ҳафтасига 5 марта авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» ахборот хизмати хабар берди.
Қай этилишича, сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари Boeing 787-Dreamliner ҳаво кемасида АҚШга тўхтовсиз парвоз амалга оширилади. 2024 йил июлидан Тошкентдан Нью-Йоркка авиақатновлар сони ҳафтасига беш мартагача кўпаяди: сешанба, пайшанба, жума, шанба ва якшанба кунлари.
Аввалроқ «Qanot Sharq» маҳаллий авиакомпанияси 7 февраль куни Бухоро–Жидда–Бухоро йўналиши бўйича мунтазам қатновларга старт берганди. Бухородан Жиддага йўловчи рейслар ҳафтада бир марта — душанба кунлари амалга оширилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: