8:51 | 04.06.24

                       

Тошкентнинг 5 та тумани газдан узилади

Тошкентнинг 5 та тумани газдан узилади.

Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳридаги бешта туманларининг қатор ҳудудларига 4 июнь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз пойтахт» матбуот хизмати хабар берди.

Юнусобод тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача) «Матонат» МФЙ:

  • аҳоли истеъмолчилари сони — 1 та кўп қаватли уйдаги 80 та хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар сони — 2 та.

Шайхонтоҳур тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача) «Лабзак» МФЙ Баҳор кўчаси:

  • аҳоли истеъмолчилари сони — 10 та хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар сони — 5 та.

Мирзо Улуғбек тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача) Мирзо Улуғбек, М.Риёзий, С.Машҳадий ва Махтумқули кўчалари:

  • аҳоли истеъмолчилари сони — 64 та кўп қаватли уйдаги 3200 та хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар сони — 20 та.

Сергели тумани (соат 11:00 дан 17:00 гача) Сергели 6а мавзеси, «Эшонбулоқ» МФЙ Муқанна кўчаси:

  • аҳоли истеъмолчилари сони: 23 та кўп қаватли уйлардаги 2158 та хонадон, 180 та ерли хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар сони: ушбу ҳудуддаги улгуржи истеъмолчилар.

Янгиҳаёт тумани (соат 14:00 дан 17:00 гача) «Янги Дархон» МФЙ

  • аҳоли истеъмолчилари сони — кўп қаватли уйлардаги 410 та хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар сони — 2 та.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: