9:45 | 14.11.23

                       

Тошкентнинг айрим туманларида вақтинча «свет» ўчади

Пойтахтда қиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом этмоқда.

14 ноябр куни Тошкент шаҳрида режалаштирилган электр таъминотида узилишлар кутилмоқда.

Пойтахт электр тармоқлари қишки совуқларга ҳозирдан тайёргарлик кўрмоқда, бу гал шаҳарнинг икки ҳудудида «свет» вақтинча ўчирилади:

  • Сергели тумани: 09:00 даб 17:00 гача «Хонобод тепа» маҳаллаларида;
  • Яшнобод тумани: 09:00 дан 17:00 гача «Аргин» маҳалласида.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар беришича, Бектемир туманининг айрим ҳудудларида электр энергияси соат 09:00 дан эртага, 15 ноябр куни соат 14:00 га қадар вақтинча ўчирилади.

Фото: Telegram

Бектемир туманининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи 35/10/6 кило/ватт бўлган «Хлопковая» подстанциясидаги мавжуд юқори кучланишли электр узатиш қурилмаларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши ҳамда ушбу ишларни хавфсиз бажариш мақсадида:

Бектемир туманининг: «Гулбоғ», «Ийк ота», «Забардаст» ҳамда «Устозлар» МФЙларининг айрим кўчалари вақтинчалик электр таъминотидан ўчирилади.

Шунингдек, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши ҳам мумкинлиги хабарда айтилган.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди»,- дейилган хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: