22:20 | 03.01.24

                       

Тошкентнинг баъзи аҳолиси 4 январ куни электр энергиясиз қолади

Пойтахтдаги айрим маҳаллаларда саккиз соатгача ток бўлмайди.

Тошкент шаҳрининг учта туманида вақтинча электр энергияси бўлмайди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Тошкент шаҳар филиали хабар берди.

Унга кўра, эртага, 4 январ куни истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

  • Миробод тумани: «Саракул» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Бектемир тумани: «Олтинтопган» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 14:00 гача;
  • Сергели тумани: «Ўзгариш» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: