14:07 | 27.11.23

                       

Тошкентнинг бир туманида электр таъминоти ўчирилди

Бунда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсад қилинган.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали хабар беришича, бугун, 27 ноябр куни Олмазор туманининг бир қатор манзилларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бунда истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсад қилинган.

Чироқ ўчадиган ҳудудлар сифатида Олмазор туманининг «Ғани Аъзамов», «Пахта», «Мойариқ», «Янги Тошкент», «Гулсарой», «Тепагузар», «Ғалаба», «Ислом ота», «Қичқириқ», «Умид», «Бўстонобод» ҳамда «Истиқбол» МФЙларининг айрим кўчалари келтирилган. Электр узилиши соат  11:00 дан 13:00 гача давом этиши билдирилган, аммо белгиланган вақтдан бир соат ўтиб ҳам таъминот тиклангани ҳақида хабар берилмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олмазор туманидаги «Сағбон» подстанциясида юқори кучланишли электр қурилмасида фавқулодда авария ҳолати содир бўлиши оқибатида аҳоли электр токисиз қолган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: