23:15 | 05.06.24

                       

Тошкентнинг икки туманига «свет» етказиб бериш тўхатилади

Тошкентнинг икки туманига «свет» етказиб бериш тўхатилади.

Пойтахт туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида эртага, 6 июнь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

  • Бектемир тумани: «Соҳил», «Мусаффо» ҳамда «Нурли йўл » МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 14:00 гача;
  • Мирзо Улуғбек тумани: «Ижодкор», «Темурийлар», «Чингелди», «Иқтидор» ҳамда «Сарбон» МФЙларининг айрим ҳудудларида бугун соат  01:00 дан 05:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.

«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: