10:37 | 16.05.24

                       

Тошкентнинг учта туманида вақтинча «свет» ўчди

Тошкентнинг учта туманида вақтинча «свет» ўчди.

«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» пойтахт туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилишини маълум қилди.

Таъкидланишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида бугун, 16 май куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

  • Миробод тумани — «Янги Миробод» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Яшнобод тумани — «Бойсун» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Бектемир тумани — «Мусаффо» ҳамда «Абай» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 15:00 гача.

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилмоқда.

«’Тошкент шаҳар электр тармоқлари’ МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: