10:11 | 02.02.24

                       

Транспорт вазирлиги автомобилда юк ва йўловчи ташувчиларга мурожаат билан чиқди

Ташувчиларга рухсатномаларни тақсимлаш жараёни кечикаётганига изоҳ берилди.

Транспорт вазирлиги автомобилда юк ва йўловчи ташувчиларга буюртманомаларни қисқа фурсатларда вазирликка тақдим этишини сўраб, мурожаат қилди.

Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва улардан фойдаланиш Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг рухсатнома тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Низомга асосан тартибга солинади.

Низомнинг 3-боб 13-бандида хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бўлган бир йиллик умумий эҳтиёжни аниқлаш учун миллий ташувчилар келгуси йил бошланишидан камида уч ой олдин ваколатли органга тегишли шакл бўйича буюртманомалар тақдим этиши зарурлиги белгиланган.

Маълум қилинишича, 2024 йил 1 февраль ҳолатига миллий ташувчиларнинг 40 фоизи буюртманомалар тақдим этишган. Бу хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни миллий ташувчилар орасида тақсимлаш жараёнлари ортга сурилишига олиб келмоқда.

«Шу муносабат билан ташувчилардан буюртманомаларни қисқа фурсатларда Транспорт вазирлигига тақдим этишларини сўраб қоламиз», дейилади вазирлик мурожаатида.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: