21:57 | 31.05.24

                       

Туман ҳокими ёрдамчиси билан ноқонуний тарзда ер сотмоқчи бўлган 40 ёшли эркак қўлга олинди

Туман ҳокими ёрдамчиси билан ноқонуний тарзда ер сотмоқчи бўлган 40 ёшли эркак қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Мансабдор таниши билан давлат захирасидаги ерни ноқонуний тарзда 20 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган эркак қамоққа олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 18 апрель куни, Шайхонтоҳур туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1984 йилда туғилган шахс 1986 йилда туғилган фуқародан 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пуллари олаётган вақтда ушланди.

У Янгийўл туманидаги давлат захирасидаги 20 сотих ер майдонидан 4 сотихини мансабдор таниши орқали келгусида расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, 20 минг АҚШ долларига сотишга келишган ҳолда олдиндан бўнак (аванс) сифатида олган 5 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.

Кўрилган чоралар натижасида унинг мансабдор таниши 1973 йилда туғилган Янгийўл туманида ҳоким ёрдамчиси, лавозимида ишловчи шахс эканлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Жиноят Кодексининингнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, икки нафар шахс Жиноят-Процессуал Кодекси 221-моддаси тартибида қамоққа олинди. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: