17:42 | 24.03.22

                       

Туркия президенти Ўзбекистонга келади

Ташриф қачон амалга оширилиши маълум бўлди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 29–31 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси коммуникациялар бўлими «Bugun.uz»га хабар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, расмий ташриф олдидан 24 март куни Туркия президенти администрацияси ҳузуридаги ахборот ва коммуникациялар бошқармаси томонидан «Муштарак тарих ва маданиятга асосланган Туркия ва Ўзбекистон муносабатларининг 30 йиллиги» тадбири ўтказилган.

Унда Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий ва ижтимоий алоқаларни ривожлантиришга доир мамлакатлар ўртасидаги муносабатларга ҳисса қўшадиган ўзаро манфаатли масалалар муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Туркия президенти билан 2021 йил 12 ноябрь куни учрашганди. Шунингдек, давлат раҳбари Туркия миллий байрами — Республика эълон қилинган кун муносабати билан мамлакат президентига табрик йўллаганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: