17:18 | 30.09.21

                       

Туркияда археологлар неолит давридаги бункерни топди — фото

Унда қандай топилмалар аниқлангани маълум қилинган

Туркияда археологлар 11 минг йиллик 3D-ҳайкаллар мавжуд бункерни топди. Бу ҳақда мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: Twitter / @arkeolojihaber

Маълум қилинишича, Ғарбий Осиё ҳудудида аниқланган топилма инсоният цивилизациясининг ривожланиши ҳақидаги олдинги фикрларни ўзгартириб юбориши мумкин. Туркиянинг Шонлиурфа вилояти Қорахонтепа археологик жойида олиб борилган қазишмалар, неолит даврига оид ҳақиқий ер ости бункерининг мавжудлигини аниқлаган. Унда топилган ҳайкалллар қадимги одамлар илгари ўйлагандан ҳам анча илғор технологияларга эга эканини кўрсатган.

Таъкидланишича, аввалроқ, археологлар бу ерда 11 минг йил олдин мавжуд бўлган турар жой изларини қайд этган. Ҳозирда олимларда диаметри 23 метр ва чуқурлиги 5,5 метр бўлган юмалоқ бино қизиқиш уйғотмоқда. Бошқа объектлар билан биргаликда у 3D технологияси ёрдамида қилинган антропоморфик ҳайкалларни ўз ичига олади.

Фото: Twitter / @arkeolojihaber

Маълумотларда қазиш ишлари 2019 йил бошлангани келтириб ўтилган. Шу вақт мобайнида мутахассислар бутун дунё бўйлаб қизиқиш уйғотган турли хил асарларнинг ҳақиқий тўпламини аниқлаган. Топилмаларда неолит даври одамларининг ибтидоийлиги ҳақидаги стереотипга қарамай, улар катта истеъдодларга эгалиги маълум бўлган. Қадимги одамлар бу даврда фақат суяк ва тош асбоблар ёрдамида ҳақиқий санъат асарларини яратишга муваффақ бўлган.

Фото: Twitter / @arkeolojihaber
Фото: Twitter / @arkeolojihaber

Аввалроқ Туркияда дунёдаги энг қадимий мозаика топилганиди.Шунингдек, Исроилда шоҳ Сулаймон даврига оид хазина аниқлангани маълум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: