12:12 | 03.05.24

                       

Янгиҳаёт тумани судьяси пора билан ушлангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди

Тошкентда судья пора билан ушлангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди. Айни пайтда тегишли процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани судьяси пора олаётганда қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Судялар олий кенгаши матбуот хизмати ушбу хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ушбу мазмундаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Шунингдек, хабарда келтирилишича, фуқаро У.Р. (вақтинча ҳеч қаерда ишламайди) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг иш юритувида бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлар бўйича жарималарни 1 май куни шу судда ишлайдиган танишлари орқали камайтириб бериш эвазига 1000 доллар олаётган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган.

Айни пайтда тегишли процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: